Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзгидромет кириб келган ҳафтанинг об-ҳаво башоратини тақдим қилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Бугун кундузи Ўзбекистон бўйича ёз фаслининг ўртаси учун 32-35 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда 38-40 даражагача бўлган қулай ҳарорат кузатилади. Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Эртага ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди ва иш ҳафтасининг охиригача 35-39 даража атрофида, жанубда 42 даражагача бўлади. Ушбу даврда ёмғир ёғиши кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Республиканинг тоғли ҳудудларида 8-12 июль кунлари айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 8-9 июлда Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши кутилмоқда.
Тошкентда бугун қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, шамол 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 33-35 даража бўлади.
9-12 июлб кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 35-38 даража атрофида бўлади.
Изоҳлар мавжуд емас