Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Синоптиклар Ўзбекистонда аста-секин об-ҳавонинг илиқлашиши ва ҳароратнинг иқлимий меъёрларга яқинлашишини ваъда қилишмоқда.
Прогнозга кўра, 10-13 декабрь кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат 13 декабрь куни шимолда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади.
14 декабр-шанбада республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
10-14 декабрдан бошлаб ҳаорорат кўтарила бошлайди. Ҳарорат кечалари 5-8 даража совуқдан 2-5 даража илиққача, кундуз кунлари 0-3 даража илиқдан 9-12 даража илиққача кўтарилади.
Республика шимолида ҳарорат кечалари 8-13 даража совуқдан 2-7 даража совуққача, кундуз кунлари 0-5 даража совуқдан 0-5 даража илиққача кўтарилади.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 13-14 декабрда айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.
Изоҳлар мавжуд емас