Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. "Ташаббусли бюджет"нинг биринчи мавсуми лойиҳалари учун овоз бериш 13 мартда бошланади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Open Budget порталига кўра, таклифлар тўплаш ва лойиҳаларни шакллантириш 1-20 феврал кунлари бўлиб ўтган. 11 мартгача мутахассислар овоз бериш учун лойиҳаларни танлашган. Фаол фуқаролар 13 мартдан бошлаб улар учун овоз беришлари ва маҳаллий бюджетнинг бир қисмини тақсимлашда иштирок этишлари мумкин.
Таъкидланишича, ушбу мавсумда туман ва шаҳар бюджетларидан уч триллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилади. Лойиҳаларнинг максимал қиймати 1,36 миллиард сўмни ташкил этади. Лойиҳалар учун овоз бериш 1 апрелгача давом қилади.
2024 йилда овоз бериш янги "Бир киши – бир овоз" қоидасига мувофиқ амалга оширилади. Янгиликнинг мақсади-овозларни кўпайтириш учун сим-карталарни оммавий сотиб олинишига йўл қўймасликдир.
Эслатиб ўтамизки, ўтган йили "Ташаббусли бюджети"да ғолиб бўлган лойиҳаларни амалга оширишнинг таҳлили давомида кўплаб қонунбузарликлар аниқланган.
Изоҳлар мавжуд емас