Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Россиянинг машҳур "СТС" телеканалида ошпаз Александр Бельковичнинг ўзбек гастрономиясининг ноёб олами ҳақидаги репортажи намойиш этилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Олиб борувчи ўзининг "Овқатланиш учун 100 та жой" дастури сюжетларида Ўзбекистонда гастрономик туризмнинг турли имкониятлари ҳақида сўзлаб берган, мамлакатнинг гўзал ва ноёб жойларини намойиш этган ва Тошкент, Самарқанд ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларидаги энг мазали ресторан ва кафеларга ташриф буюришни тавсия қилган.
Александр Белькович Ўзбекистонни гастрономик саёҳатлар учун ажойиб жой, маҳаллий таомларни эса Шарқ дунёсидаги энг хилма – хил ва ёрқинларидан бири сифатида тақдим этган. У иштаҳа билан ошхонамизнинг асосий таомларини татиб кўрган. Хусусан, ЮНЕСКОнинг номоддий мероси рўйхатига киритилган палов, қўй гўштидан тайёрланган шашлик, сомса, тандир-гўшт ва мамлакатнинг турли минтақаларида ўзгача бўлган таниқли тандир нонларидан еб кўрган.
Олиб борувчи Ўзбекистонга саёҳат қилишнинг қулайлиги ва, албатта, мамлакат аҳолисининг меҳмондўстлигини таъкидлаб, ўз сўзларини бозорлар ва миллий таомлар ресторанларига ташрифлари билан тасдиқлаган.
Сюжетда мамлакатни ичкаридан биладиган блогерлар билан ҳам суҳбат ўтказилган, улар ва Тошкентнинг тарихий ҳудуди – эски шаҳар ва Ўзбекистоннинг бошқа диққатга сазовор жойларини мамнуният билан тасвирлашган.
Шунингдек, Александр Белькович Тошкент метросига ҳам тушиб, метро бекатларининг ўзига хослиги ва гўзаллигига қойил қолган.
Изоҳлар мавжуд емас