Загрузка
Загрузка
"Чорвоқ" да дам олиш масканлари, шалелар, лагерлар, ресторанлар ва бошқа объектлар қуриш учун 50 дан ортиқ ер участкалари сотувга қўйилган
Туризм

"Чорвоқ" да дам олиш масканлари, шалелар, лагерлар, ресторанлар ва бошқа объектлар қуриш учун 50 дан ортиқ ер участкалари сотувга қўйилган

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Чорвоқ сайёҳлик ва рекреация зонасидаги ер участкалари Е-аукцион платформаси орқали сотувга қўйилган. Бу ҳақда платформа дирекцияси маълум қилмоқда.

Хабар қилинишича, лотлар қуйидаги объектларни қуриш учун таклиф этилади:

  • болалар лагерлари ва дам олиш жойлари;

  • пикник ва барбекю зоналари;

  • кафе ва ресторанлар;

  • кемпинглар;

  • спорт ва соғломлаштириш базалари;

  • савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари;

  • туристик бунгалолар ва шалелар.

Таъкидланишича, объектларга 300 мингдан уч миллион долларгача сармоя киритилиши керак.

Бошланғич нархлар 228 миллиондан 7,65 миллиард сўмгачани ташкил   этади. Лотларни сайтда кўриш мумкин.

Аввалроқ, ўзбекистонликлар бепул чўмилиш жойлари йўқлигидан шикоят қилганликлари маълум бўлди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...