Загрузка
Загрузка
Қорақалпоғистонда пляж туризми  ривожлантирилади.  Сайёҳатчилар  автобусларда Хива ва Урганчдан олиб  келинади
Туризм

Қорақалпоғистонда пляж туризми ривожлантирилади. Сайёҳатчилар автобусларда Хива ва Урганчдан олиб келинади

2229
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманида пляж туризмини ривожлантириш режалаштирилган. Бу ерда пляж инфратузилмаси, ресторанлар, боғлар, меҳмонхона ва ўтов лагерига эга сайёҳлик мажмуаси пайдо бўлади. Бу тўғрисида мухбиримиз хабар бермоқда.

"Ишчи гуруҳнинг Қорақалпоғистонга ташрифи давомида сайёҳларни жалб қилишнинг жуда мақбул йўли топилди. Яъни Элликқалъа туманида, Хива ва Урганчдан тахминан 40 км узоқликда жойлашган Акчакўл кўллар тизими мавжуд бўлиб, унинг атрофида пляж яратиш мумкин", - деди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакили Тимур Мирзаев.

Унинг айтишича, ҳозирги пайтда Хива туризм нуқтаи назаридан Ўзбекистоннинг ғарбий қисмидаги ўта жозибадор ҳудуд ҳисобланади.

"Бу ерга юз минглаб сайёҳлар ташриф буюришади. Аммо жуда иссиқ бўлгани, яъни кундузи об-ҳаво 50 даражагача кўтарилиши боис сайёҳларга эрталаб ёки кечқурун Ичан-Калъа бўйлаб сайр қилишга тўғри келади. Шунинг учун ушбу минтақада туризмни ривожлантириш мақсадида пляж туризмини таклиф қиламиз. Бу янги йўналишлардан бири", - деди у.

Унинг сўзларига кўра, 2020 йилдаги сайёҳлик тадбирлари тақвимига кўра 1 июнь куни “Akchakul Beach Sport Festival”ини ўтказиш режалаштирилган. Унга маҳаллий ва хорижий спортчиларни таклиф қилиш, қолаверса ушбу ҳудудни оммалаштириш кўзда тутилган.

"Шунингдек, Урганч ва Хивадан ҳар соатда қатнайдиган ва сайёҳларни Акчакўлга олиб борадиган ҳамда кечқурун уларни олиб кетадиган махсус автобус рейслари ташкил этилади. Шундай қилиб, у ерга минглаб сайёҳлар, шу жумладан ёшларни жалб қилиш имконияти пайдо бўлади", - деди Мирзаев.

Илгарироқ, Хорижий сармояларни жалб қилиш Агентлиги ушбу лойиҳа қиймати 2 миллион долларни ташкил қилишини маълум қилган эди. Мажмуа ҳудуди 5 гектарни ташкил этиб, бир йилда 50-60 минг кишига хизмат кўрсата олади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+