Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда Ёшлар туризми ҳафталиги эълон қилинди
Туризм

Ўзбекистонда Ёшлар туризми ҳафталиги эълон қилинди

69
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 1-10 январь кунлари Ўзбекистонда Ёшлар туризми ҳафталиги эълон қилинди. Ушбу даврда 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар республика бўйлаб диққатга сазовор жойларга ташриф буюриш зиёрат қилиш учун махсус чегирмаларга эга бўладилар. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Бу тўғрисида Экология вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси маълум қилган.

Ёшлар туризми ҳафталиги давомида ёшларга йўл ва транспорт харажатлари, театрлар, кинотеатрлар ва концертларга кириш учун чегирмалар берилади ва музейлар ва маданий мерос объектларига кириш улар учун бепул бўлади.

Эслатиб ўтамизки, Янги йил кунларида "Ўзбекистон темир йўллари" ва Uzbekistan Airways компаниялари томонидан ёшлар учун чегирмалар тақдим этилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+