Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонликлар яна Саудия Арабистонига электрон виза расмийлаштиришлари мумкин
Туризм

Ўзбекистонликлар яна Саудия Арабистонига электрон виза расмийлаштиришлари мумкин

25
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон фуқаролари Саудия Арабистонига сайёҳлик визасини яна VisitSaudi онлайн портали орқали расмийлаштиришлари мумкин. Қироллик Туризм вазирлиги хизмат кўрсатиш вақтинча тўхтатилганидан сўнг аризаларни қабул қилишни давом эттирди.

2025 йил 1 апрелдан 9 июнгача ўзбекистонликлар ва яна бир қатор давлатлар фуқаролари учун визаларни расмийлаштириш вақтинча тўхтатилганди. Ҳозирда тизим одатий режимда ишламоқда.

Электрон виза бир йил муддатга берилади, кўп марталик киришни назарда тутади ва мамлакатда 90 кунгача бўлиш имконини беради. Бундай виза эгаси умра зиёратини амалга ошириши мумкин, аммо у Ҳаж зиёратига бориш, ишга жойлашиш ёки узоқ вақт қолиш ҳуқуқига эга эмас.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...