Загрузка
Загрузка
АҚШ Ўзбекистоннинг ЖСТга киришини қўллаб-қувватлади
Сиёсат

АҚШ Ўзбекистоннинг ЖСТга киришини қўллаб-қувватлади

28
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. АҚШ Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) киришини қўллаб-қувватлаган 21 мамлакат бўлди. Икки томонлама музокаралар бир йилдан ортиқ давом этган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Президентнинг ЖСТ бўйича махсус вакили Азизбек Уруновнинг таъкидлашича, Вашингтонни ташкилотга аъзолигини олишда қўллаб-қувватлаш масаласи бўйича икки томонлама муҳокамалар 14 ой давом этган.

"14 ойлик фаол музокаралар мантиқий якунланди! Бу осон йўл эмас эди, қийин бўлди, аммо мазмунли музокаралар ўтди, катта    тажриба олдик", деб ёзди у LinkedIn да.

Президентнинг махсус вакили АҚШ савдо вакили офисига "конструктив иштироки" учун миннатдорчилик билдирган. Шунингдек, у Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчиси Фурқат Сидиқов ва дипломатик ваколатхона ҳузуридаги савдо маслаҳатчиси Оқил Убайдуллаевга ўз миннатдорчилигини изҳор этган.

Айни пайтда томонлар бозорга кириш тўғрисидаги протоколни имзолашга тайёргарлик кўришмоқда.

Эслатиб ўтамизки, сентябрь ойида Ўзбекистон Бразилия ва Шри-Ланка билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларни якунлади ва тегишли протоколларни имзолади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...