Загрузка
Загрузка
Атом энергияси бўйича Халқаро агентлик  бош директори Ўзбекистонга келди
Сиёсат

Атом энергияси бўйича Халқаро агентлик бош директори Ўзбекистонга келди

25
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Атом энергияси бўйича Халқаро агентлик (МАГАТЭ) бош директори Рафаэль Гросси Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

“Ўзатом” матбуот-хизматининг билдиришича, МАГАТЭ раҳбарининг расмий ташрифи икки кун давом этади.

Рафаэль Гросси атом энергиясини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш бўйича халқаро конференцияда иштирок этиши кутилмоқда. 5 декабрь куни Самарқандда "Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг барқарор ривожланишида атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш истиқболлари: халқаро ва миллий тажриба" мавзусидаги анжуман бўлиб ўтади.

Тадбирнинг бош ҳамкори “Росатом” давлат корпорацияси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамизки, МАГАТЭ билан ҳамкорликда Тошкентда янги ташкил этилган Республика онкология ва радиология маркази учун онколог мутахассисларни тайёрлаш режалаштирилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...