Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Зиёвиддин Бадриддинов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлигига раҳбар бўлди. Тегишли фармон президент томонидан имзоланди.
Тайинловга қадар Бадриддинов 2019 йил октябридан буён Республика товар-хомашё биржаси (РТХБ) раҳбари лавозимида ишлаб келаётганди. Унинг ўрнига Рақобатни ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Асадулла Қаюмов тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Энергия самарадорлиги миллий агентлиги президентнинг 27 март куни имзоланган фармонига мувофиқ ташкил этилган. Унинг ҳузурида Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси иш бошлайди, у фуқароларга энергия аудити, қуёш панеллари ва иссиқлик насосларини ўрнатиш харажатларининг бир қисмини қоплайди.
Изоҳлар мавжуд емас