Загрузка
Загрузка
Эргашев: сиёсатчиларнинг “ким қадимийроқ ва улуғвор” каби ўйинлари  Марказий Осиёдаги ҳамкорлик ва дўстлик  жараёнларига путур етказади
Сиёсат

Эргашев: сиёсатчиларнинг “ким қадимийроқ ва улуғвор” каби ўйинлари Марказий Осиёдаги ҳамкорлик ва дўстлик жараёнларига путур етказади

39
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Сўнги пайтларда айрим тарихчи ва сиёсатчиларнинг   таниқли кишиларни ўз аждодлари қаторига киритишга бўлган уринишлари ва айнан шу халқ тамаддунлар тарихи ва тараққиётига улкан ҳисса қўшган, дея ишонтиришларига гувоҳ бўлмоқдамиз. Марказий Осий маконида ҳам шу каби баёнотлар тобора  кўп учрамоқда.

Ma'no тадқиқотчилик ташаббуслари маркази директори Бахтиёр Эргашевнинг таъкидлашича, совет даври тугаганидан сўнг юқорида қайд этилган ҳолатлар барча Марказий Осиё республикаларига хосдир. Мухбиримизга берган интервьюда   у бундай вазиятнинг туб илдизи қаерда экани ва оқибатда нималарга олиб келиши мумкинлиги хусусида сўзлаб берди.

Кичик халқларнинг тўлиқсизлик комплекси

Ўз тарихини қадимийлаштириш ва баъзи тарихий шахсларнинг этник келиб чиқиши учун рақобатлашиш истаги Марказий Осиёнинг барча бешта мамлакатига хосдир. Аммо адолат учун шуни таъкидлаш керакки, улар бу борада ёлғиз эмаслар. Давлат қаерда ва қайси даврда пайдо бўлганидан қатъи назар, бундай интилиш барча янги мамлакатларга тегишли. Бу янги сиёсий субъективлик ва ўзига хосликни шакллантириш доирасида давлат сиёсати бўлиб қолмоқда", – дея таъкидламоқда эксперт.

Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, нима учун у ёки бу шахслар ёки воқеалар тўсатдан ва ҳеч қандай сабабсиз бевосита боғлиқ бўлмаган янги давлатчиликнинг рамзига айланаётгани тушунарсиздир. Кўпинча,   бу иккита номувофиқ нарсани бирлаштиришга ўхшаб кетади.

"Бу уринишларни бир томондан тушунса бўлади: янги давлатлар атрофида янги миллий ўзига хослик ва давлатчиликни қуриш мумкин бўлган баъзи тарихий идеалларга муҳтож. Аммо тарихни зўрлашга қаратилган бундай уриниш ҳеч қандай яхши оқибатларга олиб келмайди, чунки бу каби ясамаларнинг умри калта", – деди Эргашев.

Мутахассис аминки, буларнинг барчаси маълум тарихий параллелликлар орқали ўз аҳамиятини оширишни истаган кичик халқлар тўлиқсизлик комплексининг белгисидир. 

"Бундай усуллардан ички ва ташқи мақсадларда жуда фаол фойдаланилмоқда. Бу, айниқса, Марказий Осиёда тарих фанининг жиддий оқсаши фонида яққол намоён бўлмоқда. Минтақанинг барча мамлакатларида у [тарих] мафкура ва сиёсий ихтиёрлар хизматкорига айланмоқда. Бу жамиятнинг ўзига ҳам, тарихий фанга ҳам жуда ёмон таъсир қилмоқда", - дея таъкидлади суҳбатдошимиз.

Нима учун учинчи ренессанс?

Хусусан, бу борада Эргашевнинг фикрича, ҳозирда Ўзбекистонда фаол тарғиб қилинаётган "учинчи Ренесанс" концепциясини кўрсатиб ўтиш мумкин.

"Типологизация қандай тарихий сабабларга кўра амалга оширилганлиги мутлақо тушунарсиз. Нима учун айнан учинчи ренессанс? Унинг даврий чегаралари қаерда? Шахсан мен учун бу тушунча Совет Иттифоқи таркибида 70 йиллик ривожланишни ҳам ўз ичига олади. Бу вақт Ўзбекистон халқи учун илм – фан, маданият, иқтисодиёт, саноатдаги энг катта тарихий юксалиш даври бўлганига чин дилдан ишонаман. Ўша пайтда миллий театр ва кино, физика, математика, астрономия мактаблари ташкил этилган ва буларнинг барчаси ренессанснинг энг ёрқин кўрсаткичларидир", – деди эксперт.

Унинг фикрига кўра, бу мантиқан ҳам тўғри, чунки замонавий Ўзбекистон иқтисодиётда ҳам, ижтимоий соҳада ҳам кўп жиҳатдан совет тараққиёти босқичида яратилган нарсаларга асосланади.

"Агар “учинчи ренессанс" концепциясининг муаллифлари ушбу концепцияга совет ривожланиш даврини қўшмаган бўлса, унда, эҳтимол, тўртинчи ренессанс ҳақида гапириш жоиздир", - деди суҳбатдошимиз.

Ғилдиракка таёқ тиқиш

“Тарих билан боғлиқ ушбу ўйинларнинг барчаси ижобий оқибатларга келтирмайди”, - деди Эргашев.

"Ким қадимийроқ ва улуғвор" деган ўйинлар минтақавий ўзига хослик ва бирлашиш ғоясига қаттиқ зарба беради. Баъзи бир сиёсатчи ёки тарихчининг ўз халқи ва ҳозирги давлатчилигига асос солган айрим буюк аждодлар ва давлатлар ҳақидаги ҳар-бир чиқиши шундай ҳам қийин кечаётган ҳамкорлик ва дўстлик жараёнларига путур етказади”, - деди у.

Хусусан, унинг сўзларига кўра, минтақа тарихчилари ва сиёсатчилари кўпинча кўчманчи ёки ўтрор тамаддунларнинг қай бири тарихга кўпроқ ҳисса қўшганлиги ҳақида баҳслашадилар. Бироқ, бу каби баҳслар илмийликдан йироқ ва самарасиз.

"Марказий Осиёнинг ноёблиги шундаки, бу мазкур икки маданият классик симбиозининг келиб чиқиш жойи бўлган минтақадир. Шунинг учун, баъзи фактларни бўрттириш ва қарама-қаршилик билан шуғулланиш керак эмас. Тарих фани учун айни дамдаги ўта долзарб вазифа - бу бетакрор минг йиллик тажрибани ўрганиш ва тақдим этишдан иборат. Ҳақиқий ютуқ шундагина бўлиши мумкин", - дея хулоса қилди эксперт.

Таҳририятнинг фикри муаллиф нуқтаи назарига тўғри келмаслиги мумкин.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...