Загрузка
Загрузка
Хусусий сектор ходимларига нафақаларни давлат тўлаб беради
Сиёсат

Хусусий сектор ходимларига нафақаларни давлат тўлаб беради

21
Загрузка
Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 29 октябр куни Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий суғурта тизимини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди. Учрашувда аҳолини оғир ҳаётий вазиятларда даромадсиз қолиши ва камбағалликка тушиб қолишининг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди. 

Маълумот учун, "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида сўнгги уч йилда камбағаллик даражаси 17 фоиздан 6,8 фоизга, нафақа олувчи кам таъминланган оилалар сони эса 14 фоиздан 6,1 фоизга қисқарди.

Шу билан бирга, тақдимотда айрим муаммоларга ҳам эътибор қаратилди. Хусусан, хусусий секторда банд бўлган барча ходимлар учун ҳомиладорлик, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ва ишдан бўшаш бўйича нафақалар тўланмаётгани таъкидланди. Бу эса айрим тадбиркорлар учун тизимни жозибадор қилмаётган омиллардан бири сифатида қайд этилди.

Халқаро меҳнат ташкилотининг "Ижтимоий таъминотнинг минимал нормалари тўғрисида" ва "Она­ликни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги конвенцияларига кўра, бундай нафақалар ижтимоий суғурта механизмлари орқали тўланиши кераклиги қайд этилди.

Янги таклифларга кўра, расмий банд бўлган ҳар бир шахс учун нафақалар босқичма-босқич Ижтимоий ҳимоя жамғармаси орқали тўланади. 2026 йилдан бошлаб аёлларга ҳомиладорлик нафақаси, йил иккинчи ярмидан эса вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўланиши режалаштирилган.

Янги тизимнинг асосий мақсади — аёллар ва ишчиларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, шу билан бирга расмий меҳнат муносабатларини рағбатлантириш экани таъкидланган.

Президент Шавкат Мирзиёев таклифларни маъқуллаб, соҳани рақамлаштириш, тизимни шаффоф ишлашини таъминлаш, нафақаларни проактив равишда тайинлаб ва тўлаб бориш бўйича аниқ топшириқлар берди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин давлат раҳбари касбий таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишга қаратилган икки муҳим ҳужжатни — "Касбий таълим тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармон ҳамда "Касбий таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолаган эди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...