Загрузка
Загрузка
Президент девонида янги тайинловлар амалга оширилди
Сиёсат

Президент девонида янги тайинловлар амалга оширилди

27
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан давлат раҳбарининг бир қатор маслахатчи ва уларнинг ўринбосарлари таркибида ўзгаришлар амалга оширилди. Давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, ротация маслаҳатчилар ўртасида амалга оширилган.

Хусусан, Равшан Гулямов Президентнинг ҳудудий ривожланиш бўйича маслахатчиси этиб тайинланди. У бугунга қадар Президентнинг иқтисодий сиёсат бўйича маслахатчиси лавозимида ишлаб келган.

5570a36d-d6bb-48cd-bd00-2615dbb0006a.jpg

Шунингдек, Обид Ҳакимов Президентнинг иқтисодий сиёсат бўйича маслахатчиси лавозимига тайинланди. У мазкур тайинловга қадар Президент маслахатчисининг ўринбосари ҳамда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори лавозимида фаолият юритган.

obidarzikulovich.jpg

Бундан ташқари, Азиз Мағрупов Президентнинг ҳудудий ривожланиш бўйича маслахатчисининг ўринбосари этиб тайинланди. У эса бугунга қадар Президентнинг ташқи инвестициялар бўйича вакили сифатида ишлаб келган.

DbaQhevEPG4JmVIA2d75-xoVbWFFGkuN.jpg

Эслатиб ўтамиз, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруқларига асосан марказий аппаратга янги раҳбарлар тайинланган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...