Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Самарқандда ўтаётган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси очилишида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев халқаро иштирокчиларга мурожаат қилди. Давлат раҳбари ўз нутқида Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО билан ҳамкорлиги, глобал гуманитар муаммолар ва янги ташаббуслар ҳақида сўз юритди.
Президент меҳмонларни "маданиятлар ва цивилизациялар чорраҳасида жойлашган бетакрор Ўзбекистон диёрида" самимий қутлаб, конференциянинг сўнгги 40 йилда илк бор Париждан ташқарида — Самарқандда ўтказилаётганини "буюк ифтихор" деб атади.
Давлат раҳбари Сербия Президенти Александр Вучич, Словакия Президенти Петер Пеллегрини, ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле ҳамда барча иштирокчи давлатларга миннатдорлик билдирди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон ЮНЕСКО билан ўзаро алоқаларни янги босқичга олиб чиқди. 2027-йилгача мўлжалланган ҳамкорлик дастури асосида Беруний, Фарғоний, Темур, Қушчи, Беҳзод каби алломалар юбилейлари халқаро миқёсда нишонланди.
"Алпомиш" эпоси, "Шашмақом", "Лазги", аския, "Наврўз", атлас ва адрас анъаналари, кулолчилик ва наққошлик санъатлари каби йигирмага яқин номоддий мерос ЮНЕСКО рўйхатига киритилди.
Хива, Бухоро, Шаҳрисабз ва Самарқанд билан бир қаторда Зарафшон–Қорақум йўлагидаги обидалар ҳам Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.
Шунингдек, ЮНЕСКО шафелигида "Шарқ тароналари", "Мақом санъати", "Бахшичилик" ва "Ҳунармандчилик" фестиваллари мунтазам ўтказилмоқда.
Шунингдек, Давлат раҳбари бир қатор янги ташаббусларни илгари сурди:
Инклюзив таълим ва сунъий интеллект
ЮНЕСКО билан биргаликда "Сунъий интеллект – мактаб" лойиҳасини амалга ошириш ҳамда "Сунъий интеллект этикаси бўйича халқаро экспертлар анжумани"ни ўтказиш таклиф қилинди.
Маданий меросни асраш
"Жаҳон хотираси" дастурини ривожлантириш, 19-ноябрни "Ҳужжатли мерос халқаро куни" сифатида эълон қилиш, Рақамли мерос бўйича халқаро институт тузиш ва 2027-йилда Бухорода халқаро конгресс ўтказиш режалаштирилган.
Хотин-қизлар етакчилиги
Самарқандда "Таълим, маданият ва фан соҳасидаги хотин-қизлар глобал форуми"ни ўтказиш ҳамда ЮНЕСКО ҳузурида "Аёллар етакчилиги академияси"ни ташкил этиш таклифи илгари сурилди.
Иқлим ўзгаришига қарши кураш
"ЮНЕСКОнинг Экологик пойтахти" глобал ташаббуси илгари сурилди. Шу йўналишда "Глобаллашув ва иқлим ўзгаришлари шароитида маданий меросни асраш" резолюциясини қабул қилиш ва бу борада Хива шаҳрида халқаро симпозиум ўтказиш режалаштирилган.
Ахборот хавфсизлиги ва медиа саводхонлик
Виртуал макондаги манипуляциялар ва дискриминацияга қарши курашиш учун Медиа саводхонликни ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқиш таклифи билдирилди. Шунингдек, Болалар маданий контенти халқаро фестивалини ташкил этиш режалаштирилган.
Бағрикенглик ва диний тотувлик
Ислом маданиятини дунёга танитиш орқали радикализм ва исломофобияга қарши курашиш зарурлиги таъкидланди. Президент бу йўналишда Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий ва Баҳоуддин Нақшбанд марказлари салоҳиятидан фойдаланишга чақирди.
Президент Шавкат Мирзиёев якунида ЮНЕСКО қадриятларидан илҳом олган "Самарқанд руҳи"ни "умумий тараққиёт сари бирлашишга ундовчи рамз" сифатида эътироф этди ва барча иштирокчиларга муваффақият тилади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Изоҳлар мавжуд емас