Загрузка
Загрузка
Президент сунъий интеллектни ўзбек тилини мукаммал тушунишга ва миллий маданиятни акс эттиришга ўргатиш бўйича топшириқ берди
Сиёсат

Президент сунъий интеллектни ўзбек тилини мукаммал тушунишга ва миллий маданиятни акс эттиришга ўргатиш бўйича топшириқ берди

46
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 36 йил тўлди. Шу муносабат билан Шавкат Мирзиёев мамлакат халқини табриклаб, рақамли технологиялар асрида она тилининг аҳамиятини таъкидлади. Шунингдек, президент сунъий интеллектни миллий маданият ва қадриятларни акс эттиришга ўргатиш бўйича топшириқ берди.

“Сунъий интеллект дастурлари самарали ишлаши учун, аввало, ўзбек тилини мукаммал билиши керак”, - деди давлатимиз раҳбари рақамли трансформация масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида.

Президент ўзбек тилидаги адабиётлар, илмий ишлар, ҳисоботлар ва мақолаларнинг катта қисми ҳалигача электрон шаклга ўтказилмагани, мавжуд рақамли материаллар турли манбаларда сақланаётганига эътибор қаратди.

Шу боис Вазирлар Маҳкамасига барча вазирлик ва идораларда мавжуд маълумотларни электрон шаклга ўтказиш графигини тасдиқлаш вазифаси қўйилди. Рақамли технологиялар вазирлигига сунъий интеллект миллий маданият ва қадриятларни акс эттириши учун "Ўзбек тили корпуси"ни яратиш топширилди.

Бундан ташқари, 2026 йил охиригача рақамли маълумотларнинг катта массивларини бирлаштириб, уларни сақлаш, таҳлил қилиш ва фойдаланишни таъминлайдиган Data Lake платформасини ишга тушириш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон ҳукумати жорий йилда сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш учун 16 та суперкомпютер сотиб олиш учун 50 миллион доллар ажратди. Келгуси йилда молиялаштириш икки баробарга оширилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...