Загрузка
Загрузка
Сайфиддин Жўраев  - ШҲТ ҳар-бир мамлакат ўзига хос нарсаларни олиб кирадиган ноёб ташкилотдир
Сиёсат

Сайфиддин Жўраев - ШҲТ ҳар-бир мамлакат ўзига хос нарсаларни олиб кирадиган ноёб ташкилотдир

3686
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.   Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) ҳар-бир мамлакат ўзига хос нарсаларни олиб кирадиган ноёб ташкилотдир. Шу билан бирга, ҳеч қандай ҳаракат бошқа давлатларнинг манфаатларига зид келмайди. Сиёсий фанлар доктори, Тошкент давлат шарқшунослик университети профессори Сайфиддин Жўраевнинг айтишича, бу ташкилотнинг жозибадорлиги айнан шундадир, зеро анъанавий халқаро платформалар бундай саволларга жавоб бера олмайди.

"ШҲТ ўз ҳудуди чегарасидан чиқмайдиган ва блокларга қўшилмаслик мақомига эга бўлган минтақавий халқаро ташкилот, шунингдек, иштирокчи мамлакатлар эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда аниқ вазифалар ҳал этиладиган платформадир. Унда ҳарбий компонент мавжуд эмас”, - дея таъкидлади у.

Жўраевнинг сўзларига кўра, ташкилотда бошқа мамлакатлар манфаатларини ҳурмат қилиш ва барча аъзолар ўртасида тенгликка риоя қилиш катта аҳамиятга эга.

"Масалан, Хитой ва Россия кўп жиҳатдан Марказий Осиё давлатларидан устун. Бироқ, уларнинг барчаси навбат билан ташкилотга раислик қилишади. Бу ноёбдир, чунки ҳар-бир давлат ўзига хос нарсаларни олиб киради. Шу билан бирга, ҳеч қандай ҳаракат бошқа давлатларнинг манфаатларига зид келмайди. Бу ШҲТнинг жозибадорлигини ташкил қилади. Анъанавий халқаро платформалар бундай саволларга жавоб бера олмайди. Шу билан бирга, ШҲТ ўз таъсирини мустаҳкамлаб, бу эҳтиёжларга тобора кўпроқ жавоб бериб бормоқда", - деди суҳбатдошимиз.

Шу билан бирга, Жўраев ташкилотнинг иқтисодий соҳада катта ютуқлари йўқ, деган фикрга қўшила олмайди.

"Ҳар бир давлатнинг ривожланишига эътибор беринг: Хитой дунёдаги етакчи иқтисодиётлардан бирига айланди - бу ютуқ эмасми? Ҳозирда Марказий Осиё давлатлари иқтисодиёти жадал ривожланмоқда. Инқирозга қарамай, Россия иқтисодиёти ҳам ўсиб бормоқда. Иштирокчи-мамлакатларнинг иқтисодий аҳволи бундан 30 йил олдинги ҳолатдан жиддий фарқ қилади. Шу билан бирга, минтақада табиий ресурсларнинг катта заҳиралари мавжуд ва ҳозирда янада ривожланиш учун улардан фойдаланиш имконияти мавжуд", - деди у.

Суҳбатдошимиз аминки, ШҲТ Ғарб тузилмаларига қарама-қарши турмайди.

"Таҳлилчи сифатида шуни айтишим мумкинки, бундай йўналиш йўқ ва бўлмайди ҳам, чунки бу ташкилот уставида назарда тутилмаган. Ҳозирда ШҲТга аъзо бўлишни хоҳловчилар жуда кўп, чунки унинг фаолиятининг энг муҳим тамойилларидан бири - блокларга қўшилмаслик тамойилидир: ташкилотнинг ҳеч бир ҳаракати учинчи давлатларга қарши қаратилган эмас. Яна бир тамойил: ташкилот бошқа давлат билан муайян муаммоларга эга бўлган давлатларни ўз сафига қабул қилмайди", - деди мутахассис.

Сайфиддин Жураевнинг қўшимча қилишича, бошқа томондан, албатта дунёда иқтисодий, гуманитар ва транспорт соҳаларида жуда кўп муаммолар мавжуд. Янги таҳдидлар ҳам пайдо бўлиб, йирик давлатлар ўртасида бир-бирига нисбатан ишончсизлик ривожланмоқда.

"Бундай бир инқирозли даврда мазкур муаммоларни куч ишлатмасдан қандай ҳал қилиш мумкин, деган савол туғилади. Шунингдек, кўп томонлама муносабатларни ривожлантириш зарурати юзага келмоқда. Ҳеч бир давлат бу муаммоларни якка ўзи ҳал қила олмайди. ШҲТ фаолияти айнан ана шундай масалаларни ҳал этишга қаратилган. Ҳар бир давлатнинг ўз манфаатлари ва мақсадлари бўлишига қарамай, бир вақтнинг ўзида кўплаб туташ нуқталари мавжуд", - дея таъкидлади у.

Хусусан, унинг фикрича, Европадан Жанубий-Шарқий Осиёга ва ортга товарлар етказиб беришни осонлаштирадиган транспорт коридорларини ривожлантириш масаласи бунга мисол бўлиши мумкин. Ўз йўналишида ушбу коридорлар бир нечта минтақалардан ўтиши боис, улар ҳамма учун фойдали ва зарурдир.

"Ўзбекистон ўз эътиборини янги транспорт коридорларини ривожлантиришга қаратмоқда. Ташкилотда янги аъзолар, масалан, Эроннинг пайдо бўлиши Марказий Осиё ва океаннинг жанубий соҳиллари ўртасидаги алоқаларнинг ривожланишига ёрдам беради. Жаҳон бозорларига чиқиш учун ушбу йўналиш бизга ўта муҳимдир. Марказий Осиё давлатлари уч карралик геосиёсий ҳалқада жойлашган, жаҳон бозорига чиқиш учун биз учта давлатни кесиб ўтишимиз керак. Энг қисқа йўл етти кун ва энг узуни 24 кунни олади. Бир нечта мамлакатларнинг божхоналаридан ўтгандан сўнг, товарларнинг нархи ошади, бу маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун фойдасиз бўлиб қолади. Бу масала ташкилот ичида ҳал қилиниши мумкин. Ўзбекистон учун Ҳинд океанига чиқиш муҳим саналади, у ердан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш мумкин", - деди Жўраев.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, ушбу масалаларнинг барчасини ҳеч қандай босим ва мажбурлашсиз биргаликда ҳал қилиш мумкин. Шунинг учун ШҲТнинг асосий мақсади - фикр алмашиш ва концептуал ечимларни ишлаб чиқиш учун мулоқот майдончасини яратишдир. Бундай консенсусни таърифлаш учун "Шанхай руҳи" тушунчаси қўлланилиб, бу ташкилотга аъзо давлатлар турли муаммоларга қарши биргаликда қандай кураш олиб бораётганини аниқ намоён қилади.

"Ўзбекистон ташкилотга раислиги даврида бир қанча янги ташаббус ва ёндашувларни илгари сурди. Масалан, ШҲТнинг кўплаб тадбирлари Тошкентда эмас, Бухоро, Фарғона ва Нукусда ҳам ўтказилди. ШҲТнинг муҳим тадбирларидан бири иқтисодий дипломатия экан, минтақалар ўртасидаги нафақат вертикал, балки горизонтал алоқаларни ривожлантириш жуда муҳимдир. Шу аснода “Самарқанд руҳи” шаклланди: бугун Самарқанд жуда муҳим роль ўйнайди", - дея таъкидлади у.

Мутахассиснинг фикрича, зиддиятлар, қарама-қаршиликлар ва манфаатларнинг мос келмаслиги замонавий дунёда табиий ҳодиса, аммо уларни биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан ҳал қилиш керак.

"Дипломатларга нима учун керак? Бу масалалар уларнинг саъй-ҳаракатлари билан ҳал етилади. ШҲТ шундай платформалардан бири бўлиб, унда муаммоларни муҳокама қилиш ва ҳал қилиш, умумий туташ нуқталарни топиш мумкин. Шунинг учун ҳозир кўп томонлама дипломатия жуда долзарб. Албатта, ШҲТтга аъзо айрим давлатларда можаролар мавжуд, бироқ бу тушунмовчиликлардан устун турувчи умумий манфаатлари ҳам йўқ эмас. Айтишим керакки, зиддиятли вазиятларга қарамай, ташкилот ичида катта ютуқларга эришилмоқда, чунки ҳар-бир жамият яхшироқ яшашга, бу йўлда ҳаракатларни бирлаштиришга интилади", - дея хулоса қилди суҳбатдошимиз.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...