Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия президенти Александр Вучич 28-31 октябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.
Ташриф доирасида Тошкентда олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади, унда томонлар Ўзбекистон-Сербия ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қиладилар. Машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, ахборот технологиялари, рақамлаштириш ва туризм соҳаларидаги шерикликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилади.
Ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик, шунингдек, маданий-гуманитар ва таълим алмашинуви масалаларини алоҳида кўриб чиқиш режалаштирилган.
Музокаралар якунида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган икки томонлама ҳужжатлар тўплами имзоланиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, Александр Вучич илк бор Париждан ташқарида - Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясида фахрий меҳмон сифатида иштирок этади.

Изоҳлар мавжуд емас