Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан Доха шаҳрига ташриф буюрди.
Давлат раҳбарини Қатар Бош вазири ўринбосари, мудофаа ишлари бўйича давлат вазири Шайх Сауд бин Абдурахмон Ол Соний ҳамда бошқа расмий шахслар кутиб олди. Шайх Ҳамад номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди, икки мамлакат байроқлари кўтарилди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Президент Мирзиёев эртага, 4 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Жаҳон саммитида иштирок этади. Саммитда давлатимиз раҳбари камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий адолатни ошириш, таълим имкониятларини кенгайтириш ва иқлим ўзгаришига мослашиш каби масалаларда қатор ташаббусларни илгари суриши кутилмоқда. Шунингдек, саммит доирасида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Изоҳлар мавжуд емас