Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами арафасида "Шаҳидлар хотираси" хиёбонида сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиб, "Янги Ўзбекистон" боғидаги Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, маросимларда давлат раҳбари билан бирга парламент ва ҳукумат, жамоат ташкилотлари вакиллари, зиёлилар, фахрийлар иштирок этди. Хиёбонда Қуръон тиловат этилиб, ош тортилди.
Шунингдек, президент тарихни ўрганиш, ёшларни тинчлик ва мустақилликка ҳурмат руҳида тарбиялашнинг аҳамияти ҳақида олимлар ва жамоатчилик фаоллари билан суҳбатлашди.
"Ҳар йили Мустақиллик байрами арафасида Ватан озодлиги йўлида қурбон бўлган аждодларимиз хотирасига дуолар қиламиз. Уларнинг жасорати ва қаҳрамонлиги биз учун ҳамиша ибрат мактаби бўлиб қолади", - деди Шавкат Мирзиёев.
Давлатимиз раҳбари, шунингдек, маънавий баркамол ёшлар мустақилликнинг қадрини англаши, жамиятни ўзгартиришга бел боғлаган аждодлар билан фахрланиши кераклигини таъкидлади.
Хотира маросимидан сўнг давлатимиз раҳбари "Янги Ўзбекистон" боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча президент Мустақилликнинг 34 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топширди. Мукофотланганлар орасида мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшган фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва санъат намояндалари бор.










Изоҳлар мавжуд емас