Загрузка
Загрузка
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев "Келажак ўйинлари"ни 2026 йилда Ўзбекистонда ўтказишни таклиф қилди. Видео

28
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан учрашувда Трансафғон темир йўли лойиҳасини муҳокама қилган, шунингдек, икки йилдан сўнг Ўзбекистонда "Келажак ўйинлари" спорт шоусини ўтказишни таклиф қилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Давлатимиз раҳбарининг матбуот-хизмати маълумотларига кўра, 21 февраль куни Қозонга   қилган ташрифи доирасида Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан учрашган, сўнгра "Келажак ўйинлари" биринчи халқаро мультиспорт турнирининг очилиш маросимида иштирок этган.

Учрашув давомида мамлакатлар раҳбарлари икки томонлама кун тартибининг долзарб масалалари, жумладан, ўтган йилнинг 5-7 октябрь кунлари Москвада олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш ҳақида суҳбатлашган.

Шунингдек, томонлар самарали транспорт йўлакларини биргаликда ривожлантириш, темир йўл транспорти соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилишган. Хусусан, Ўзбекистон президенти Трансафғон темир йўлини қуриш лойиҳасига тўхталиб ўтган.

Якунида минтақавий кун тартиби бўйича фикр алмашилган, бўлажак халқаро тадбирлар графиги кўриб чиқилган.

"Келажак ўйинлари" биринчи халқаро мультиспорт турнирининг очилиш маросими "Қозон Экспо" халқаро кўргазма марказида бўлиб ўтган. Бу ерда Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон президентлари ва бошқа хорижий меҳмонлар ҳам иштирок этишган. Тадбир иштирокчиларига "Келажак ўйинлари" спорт турларини намойиш этувчи видео ҳамда театрлаштирилган томоша намойиш этилган.

Давлатимиз раҳбари иштирокчиларга муваффақият тилаб, 2026 йилги "Келажак ўйинлари" ни Ўзбекистонда ўтказишни таклиф қилган.

Маросимдан сўнг мамлакат раҳбарлари тематик кўргазмага ташриф буюришган, киберспорт мусобақалари, фижитал-футбол бўйича машғулотлар жараёнини томоша қилишган, спортнинг ҳозирги ривожланиши ва янги йўналиш истиқболлари ҳақида ҳикоя қилувчи арт-объектлар ва стендлар билан танишишган.

Ташриф якунида Ўзбекистон президентини халқаро аэропортда Татаристон раиси Рустам Минниханов кузатиб қўйган.

Эслатиб ўтамизки, "Келажак ўйинлари" юқори технологияли спорт шоуси 21 февралдан 3 мартгача бўлиб ўтади. Гибрид спорт мусобақаларида 100 дан ортиқ мамлакатлардан, шу жумладан Ўзбекистондан 300 га яқин жамоа иштирок этмоқда. Ватандошларимиз фижитал-хоккей, виртуал велосипед пойгаси, спорт дастурлаш каби турларда иштирок этишади.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+