Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент Администрациясининг бир қатор ходимлари лавозимидан озод этилди. Давлат раҳбарининг тегишли фармони ҳақида унинг матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Қарор Президент Администрацияси Назорат инспекцияси бошлиғи Саидлазиз Саидкаримов, ПА Ҳудудлар билан ҳамкорлик ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаменти бошлиғи Ўткиржон Қодиров ва ПА Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаменти бошлиғи ўринбосари Жаҳонгир Ибрагимовга тааллуқли бўлди. Қайд этилишича, уларнинг барчаси бошқа ишга ўтган.
Яна бир фармон билан президент бир қатор тайинловларни амалга оширди. Хусусан, унгача президентнинг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган Бекзот Мавлоновни ўз ёрдамчиси лавозимига тайинлади.
Азиз Магрупов президентнинг ташқи инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчисига айланди. Бунгача у президент ёрдамчиси лавозимида ишлаган.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев президент администрацияси раҳбари лавозимини қайта таъсис этгани ҳақида хабар берилганди. Бу лавозимга президент ёрдамчиси ва Администрациянинг коммуникациялар сектори раҳбари лавозимида ишлаб келган Саида Мирзиёева тайинланди.
Шунингдек, Комил Алламжонов унинг жамоатчилик маслаҳатчиси этиб тайинлангани маълум бўлди. У инвестицияларни жалб қилиш, инновацион иқтисодиётни ривожлантириш, сўз эркинлиги ва мустақил оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш бўйича маслаҳатлар беради.
Изоҳлар мавжуд емас