Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмон Лев Толстой номидаги халқаро тинчлик мукофотига номзод сифатида кўрсатилди. Учинчи жаҳон уруши бошланиши хавфига қарши курашиш, қуролланиш пойгасини тўхтатиш, шунингдек, халқлар ўртасида ўзаро тушуниш ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун берилади.
Бу ҳақда "Россия тинчлик фонди" жамоат фонди бошқаруви раиси, Россия Давлат думасининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раҳбари Леонид Слутскийнинг мукофот ҳакамлар ҳайъатига йўллаган мактубида айтилади.
Уч давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари туфайли Евроосиё маконида хавфсизлик таъминланаётгани, Марказий Осиё давлатлари ўртасида визасиз ҳудуд яратиш ва минтақанинг сайёҳлик жозибадорлигини ошириш бўйича мулоқот давом этаётганини таъкидлади.
Шунингдек, 2025 йил март ойида Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартнома ва Абадий дўстлик тўғрисидаги Хўжанд декларацияси каби тарихий келишувларнинг имзоланиши барқарорлик ва изчил тараққиёт мақсадларини таъминлаш ҳамда минтақанинг халқаро нуфузини оширишга хизмат қилиши қайд этилди. Айнан шу муҳим воқеалар уч мамлакат етакчиларини мукофотга номзод қилиб кўрсатишга сабаб бўлди.
Аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистоннинг "Ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун" ордени билан тақдирланган эди. Тақдирлаш маросими БМТнинг денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси доирасида бўлиб ўтди.

Изоҳлар мавжуд емас