Шавкат Мирзиёев яқин йилларда ҳукумат олдида турган асосий вазифаларни санаб ўтди. Аҳоли даромадларини икки баравар ошириш ва ишсизликни 7 фоизгача пасайтириш -  шулар жумласидан
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев яқин йилларда ҳукумат олдида турган асосий вазифаларни санаб ўтди. Аҳоли даромадларини икки баравар ошириш ва ишсизликни 7 фоизгача пасайтириш - шулар жумласидан

1092

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма мажлисида қилган маърузасида Шавкат Мирзиёев ҳукуматнинг яқин йиллардаги асосий вазифаларини белгилаб берди. Улар орасида - аҳоли даромадларини икки баравар кўпайтириш ва ишсизликнинг 7 фоизга қисқартиришдир. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

Президент матбуот-хизмати маълум қилишича, бугун пойтахтда бўлиб ўтган йиғилишда Бош вазир номзоди ва Вазирлар Маҳкамасининг яқин ва истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастури кўриб чиқилган.

Шавкат Мирзиёев республиканинг янги ҳукумати томонидан ҳал этилиши лозим бўлган асосий вазифаларни айтиб ўтди.

Мамлакат қишлоқ хўжалиги кейинги беш йил ичида боғдорчилик ва чорвачиликка урғу бериб, ишлаб чиқариш ҳажмини 2,5 баравар ошириши керак.

Худди шу даврда сув захираларининг камайишини қоплаш учун камида 30 фоиз ерларга томчилатиб суғориш ва бошқа сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш талаб этилади. Гидротехника иншоотларининг эксплуатацион ва инвестицион харажатларини камида 15 фоизга камайтириб, давлат - хусусий шерикчилик воситаларидан фойдаланиш лозим.

Хусусий секторни нефть-газ ва энергетика соҳаларига фаол жалб қилиш режалаштирилган. Ҳисоб-китобларни тартибга солиш орқали йўқотиш ва талон-тарож эҳтимолига мутлақо барҳам бериш керак. 2025 йилга келиб нефть ва газ саноатида ёқилғи ишлаб чиқаришни 5,2 миллион тоннага ошириш режалаштирилган бўлиб, жорий йил якунига қадар 4,1 миллиард долларлик бешта объект фойдаланишга топширилади.

Беш йилдан сўнг электроэнергия ишлаб чиқаришни камида 80 миллиард киловатт-соатга етказиш ва қайта тикланадиган энергия манбалари улушини 20 фоизга ошириш лозим.

2025 йилга келиб тоғ-кон саноатида ишлаб чиқариш ҳажми 1,5 баравар, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш 3 бараварга оширилиши керак. Мазкур тадбирларни чуқур таркибий ўзгартиришлар ва йирик инвестицион лойиҳалар орқали амалга ошириш режалаштирилган.

Тўқимачилик ва чарм-пойафзал саноати олдида маҳаллий хом ашёни тўлиқ қайта ишланишига эришиш ва 2025 йилга келиб 8 миллиард доллар миқдоридаги маҳсулот экспорт қилинишини таъминлаш вазифаси қўйилган. Электротехника, маиший техника ва саноат электр жиҳозлари, кабел маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳам юқори технологиялар асосида жадал ривожланишни талаб этмоқда.

Маҳаллий автомобилсозлик саноати енгил автомобиллар, юк машиналари ва автобуслар ишлаб чиқаришни йилига 360 минг донага етказиб, 2023 йилга келиб камида 100 минг дона техникани экспорт қилиши керак.

2025 йилга келиб маҳаллий дори воситаларининг ички бозордаги улуши 45 фоиздан 70 фоизга, унинг экспорти эса 100 миллион долларга етиши лозим.

Ҳар йили 12 миллиондан ортиқ сайёҳларни жалб қилиш учун туристик соҳадаги инфратузилмани яхшилаш, меҳмонхоналар ва транспорт коммуникациялар имкониятларини ошириш   муҳим аҳаҳмият касб этади.

"Янги ҳукуматнинг муҳим вазифаси - ишсизликни 7 фоизгача камайтириш, йилига камида 500 мингта янги иш ўринларини яратиш ва белгиланган режаларни амалга ошириш орқали аҳоли даромадларини икки баравар оширишдан иборат", - деди Шавкат Мирзиёев.

Шу билан бирга, Президент ижтимоий соҳани ривожлантириш, ўртача умр кўришни 76 ёшга етказиш, ичимлик суви таъминоти, йўл инфратузилмасини яхшилаш ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг аниқ механизмларини жорий этиш каби қатор вазифаларни ҳукумат олдига қўйди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+