Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Словакия Республикаси Президенти Петер Пеллегрини 29 октябрь куни амалий ташриф билан мамлакатимизга етиб келди.
Олий мартабали меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар тантанали тарзда кутиб олди.
Ташриф дастури доирасида Самарқанд шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, унда икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилади.
Шунингдек, Словакия раҳбари ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясида фахрий меҳмон сифатида иштирок этиши кутилмоқда.
Президентлар учрашуви икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликнинг янги босқичига қадам қўйишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан расмий ташриф билан Финляндия Республикаси Президенти Александр Стубб 29-октабр – 1-ноябрь кунлари мамлакатимизда бўлиши маълум қилинганди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Изоҳлар мавжуд емас