Загрузка
Загрузка
Таълимни ривожлантириш марказига янги раҳбар тайинланди
Сиёсат

Таълимни ривожлантириш марказига янги раҳбар тайинланди

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Юлия Рисюкова Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик марказига раҳбар этиб тайинланди. Бу лавозимда у Воҳид Ҳамидовнинг ўрнини эгаллади.

Бу ҳақда 4 ноябрь куни Таълимни ривожлантириш маркази йиғилишида президент администрацияси раҳбарининг таълим ислоҳотлари бўйича ўринбосари Ҳилола Умарова маълум қилди.

Ҳилола Умарова, шунингдек, давлат раҳбари томонидан таълим соҳасида белгилаб берилган устувор вазифаларга тўхталиб, марказга вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда янги лойиҳаларни самарали амалга ошириш бўйича топшириқлар берди. Йиғилиш якунида таълим соҳасидаги ислоҳотларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари белгиланди.

Воҳид Ҳамидов президент фармойиши билан лавозимидан озод этилди. У бу лавозимга 2023 йил июнида тайинланганди.

Эслатиб ўтамиз, Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази президент Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил апрелдаги қарори билан ташкил этилган эди.

Марказга таълим соҳасида кенг ваколатлар берилган. Хусусан, таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди; мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари учун янги дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни нашр этади; таълим муассасалари ва ўқув курсларининг моддий-техник жиҳозланишига қўйиладиган талабларни белгилайди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...