Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳар ҳокимининг комплаенс, инвестиция ва коррупцияга қарши ички назорат масалалари бўйича ўринбосари тайинланди. Ушбу лавозимга Мирмуҳаммад Мирҳамидов тасдиқланди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Мирҳамидов муқаддам Бош прокуратуранинг Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг қонуний ижро этилишини назорат қилиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
Мирмуҳаммад Мирҳамидов 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Олий юридик маълумотга эга. Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Адлия катта маслаҳатчиси мартаба даражасига эга.
2006 йилдан буён прокуратура органларида ишлаб, турли лавозимларда ишлаган. 2023 йилдан шу кунга қадар Бош прокуратура бошқарма бошлиғининг давлат органлари суд ва бошқа органлар қарорлари ижросининг қонунийлигини назорат қилиш бўйича ўринбосари вазифасини бажарган.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда меҳнат фаолияти давомида таъқиб ва тазйиқлардан ҳимоя қилиш мақсадида коррупция ҳақида хабар берган шахсларга ҳимоя ордери бериш амалиёти жорий этилмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас