Загрузка
Загрузка
Тошкентда ер устидаги ҳалқа метро йўналиши ишга тушди
Сиёсат

Тошкентда ер устидаги ҳалқа метро йўналиши ишга тушди

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 1 ноябрь тонгидан Тошкент метрополитенида ер устидаги ҳалқа йўналишида ҳаракат тўлиқ йўлга қўйилди. Бу ҳақда Тошкент метрополитени матбуот хизмати хабар берди.

Корхона маълумотларига кўра, йўналиш бўйлаб 12 та поезд қатнамоқда, ҳаракат оралиғи 7 дақиқани ташкил қилади.

Метрополитен маъмурияти ижтимоий тармоқларда "йўналиш ҳали ҳам ишламайди" деган хабарларга изоҳ бериб, фойдаланувчилар ва саҳифа администраторларини фақат ишончли манбаларга таяниб, тасдиқланган маълумотларни эълон қилишга чақирди. Бу нотўғри ахборот тарқалишининг олдини олиш учун зарурлиги таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, ҳалқа йўналиши бўйича профилактика ишлари май ойидан бери амалга оширилиб келаётган эди. Аввал "Турон" ва "Қипчоқ" бекатлари орасидаги қисм, кейин "Қурувчилар" – "Янгиобод" йўналиши, август ойида эса "Технопарк"дан "Янгиобод"гача бўлган участка вақтинча ёпилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...