Загрузка
Загрузка
Визасиз режим бекор қилинадими? Ўзбекистон фуқароларининг Абу-Даби аэропортида ҳибсга олинишининг  оқибати нима бўлади? Расмийлар  эса  сукунат сақламоқда
Сиёсат

Визасиз режим бекор қилинадими? Ўзбекистон фуқароларининг Абу-Даби аэропортида ҳибсга олинишининг оқибати нима бўлади? Расмийлар эса сукунат сақламоқда

30
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 30 ноябрь, шанба куни Wizz Air рейси билан Тошкентдан шайх Зайд халқаро аэропортига учиб борган бир неча ўнлаб Ўзбекистон фуқаролари Абу-Дабида ҳибсга олинганлиги ҳақидаги хабар тарқалди.

Амирликлар ва Ўзбекистон расмийларидан киришни рад этиш сабаблари тўғрисида ҳали расмий изоҳлар берилмаган. Шу билан бирга, одамлар ҳайрон: буларнинг барчаси ўзбекистонликлар учун яқинда жорий қилинган визасиз режимнинг бекор қилинишига олиб келадими?

Ҳодиса ҳақида нималар маълум?

Мухбиримиз нима бўлганлиги ҳақида долзарб маълумотларни тўплади. Турли манбаларга кўра, аёллар, болалар ва кексалар ҳужжатларни текширгандан сўнг дарҳол аэропортдан чиқиб кетишга муваффақ бўлишган. 20 ёшдан 40 ёшгача бўлган эркакларга эса шаҳарга киришга рухсат берилмаган: ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳеч қандай тушунтиришсиз уларнинг паспортларини олиб қўйишган ва ташриф мақсади ва давомийлиги тўғрисида сўроқ қилишган. Ушланганлар бу вақт давомида   овқатлантиришмаганидан ва уларни ҳожатхонага ҳам қуролланган одамлар кузатиб боришганидан шикоят қилишган. Улар полда ухлашга мажбур бўлишган.

Ўзбекистоннинг БААдаги элчихонаси фуқароларнинг ушланганини тасдиқлаган ва дипломатик вакиллар аэропорт маъмурияти ва маҳаллий ҳокимият билан доимий алоқада эканликларини маълум қилган. Ушланганларга кунига уч марта овқатланиш ва керак бўлганда тиббий ёрдам кўрсатилаётган экан.

Маълумки, йўловчиларнинг бир қисми ўз ҳисобидан бошқа авиакомпанияларнинг самолётларига чипталарни сотиб олиб, ўз ватанларига қайтишга муваффақ бўлишган. Қолган жабрланувчилар қай аҳволда эканлиги ҳақида маълумот йўқ.

Бузилган режалар

Таҳририятимизга ушбу вазият боис   одамларнинг хизмат сафари бекор қилинаётгани ҳақидаги маълумотлар келиб тушмоқда. Ишбилармонлар ва турли тадбир ташкилотчилари юзага келган ноаниқлик туфайли сотиб олинган чипталарни топширишга мажбур. Ва нафақат Абу-Дабида, балки Амирликнинг бошқа шаҳарларида ҳам мавҳумлик бор.

Дубайга парвозларни амалга оширувчи Uzbekistan Airways матбуот-хизмати авиачипталар ҳақиқатан ҳам қайтарилаётганини тасдиқлади.

"Биз авиаташувчи сифатида парвозлар ва йўловчилар олдидаги мажбуриятларимизни бажаришда давом этамиз. Бироқ, Дубай аэропортининг чегара назорати авиакомпания билан ҳеч қандай алоқаси бўлмаган ва ўз хавфсизлик назорати талабларидан келиб чиқиб, БАА ҳудудига Ўзбекистон фуқароларини саралаб киритмоқда", -деди мухбиримига авиакомпания матбуот-хизмати раҳбари Дилором Каимбаева.

Муаммонинг сабаби нима?

Амирлик ҳукумати ҳам, Ўзбекистон масъул идоралари ҳам нима бўлганини расман изоҳлаганича йўқ. Вазиятдан жабрланганларнинг тахминларига кўра, бу Исроил раввини Цви Коганнинг ўлдирилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ноябрь ойи бошида БААда жиноятда гумон қилиниб, уч нафар Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинган эди. Ўшанда БАА Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлигига таҳдидларга қаттиқ жавоб беришга тайёрлигини билдирди.

Шу фонда жамиятда Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида ҳам хавотирлар пайдо бўлди. Эслатиб ўтамизки, мазкур режим 2024 йил февраль ойида амал қилишни бошлади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мухбиримизга яқинда содир бўлган воқеалар тўғрисида расмий маълумотлар тақдим этилиши ҳақида маълум қилди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...