Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун, 11 ноябрь куни, Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли замонавий футбол стадиони қурилишининг тамал тошини қўйиш маросимида иштирок этди. Лойиҳа қиймати 100 миллион долларни ташкил қилади.

Қуриладиган стадион FIFA талабларига тўлиқ жавоб бериши ва "яшил энергия", "ақлли бошқарув" ҳамда "экологик уйғунлик" тамойиллари асосида барпо этилиши таъкидланган. Бу стадион нафақат 2027 йилги чемпионат, балки мамлакат футболи ва ёшлар спортининг келгуси ўн йиллик тараққиёти учун хизмат қилиши белгиланган.
Президент Шавкат Мирзиёев стадион пойдеворига рамзий капсула қўйиб, қурилишни расман бошлаб берди.
Эслатиб ўтамиз, Олимпия шаҳарчасининг умумий қиймати 289 миллион долларга баҳоланган эди.

Изоҳлар мавжуд емас