Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Афғонистоннинг Балх вилоятига йўл олган. У Ўзбекистон халқидан ёрдамни топширган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Ҳаммаси бўлиб ёрдам учун 48 тонна ун, 48 тонна буғдой, 24 тонна шакар ва 22 тонна макарон, 15 минг литр ўсимлик мойи, 10 минг қути консерва гўшти ва 100 минг пакет тез тайёрланадиган лағмон тўпланган. Икки мамлакат расмийлари иштирокидаги топшириш маросими бугун Хайратон шаҳрида бўлиб ўтган.
Тадбирда сўзга чиққан Балх раҳбарияти вакиллари Ўзбекистон президенти ва халқига ушбу қийин даврда кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирган.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон яқинда Қозоғистоннинг тошқинлардан зарар кўрган ҳудудларига ҳам гуманитар ёрдам юборган.
Изоҳлар мавжуд емас