Загрузка
Загрузка
Сиёсат

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКО раҳбари Одри Азулени “Дўстлик” ордени билан тақдирлади

31
Загрузка
Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Самарқанд шаҳрида  Шавкат Мирзиёев БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти Бош директори Одри Азулени қабул қилди. Учрашув давомида Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги кўп қиррали шерикликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси 40 йилдан сўнг илк бор Париждан ташқарида — Самарқандда ўтказилаётганини алоҳида таъкидлади. Одри Азуле ҳам бу тарихий воқеани табриклаб, Ўзбекистоннинг конференцияни юксак савияда ташкил этишдаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаган.

Тадбир доирасида ЮНЕСКОнинг Мактабгача таълим бўйича минтақавий маркази ишга туширилади, Беруний мукофоти ғолиблари тақдирланади, Самарқанд шаҳрининг 3000 йиллиги муносабати билан махсус тадбирлар, шунингдек, музейлар, сунъий интеллект ва гендер тенглиги мавзуларида форумлар ўтказилиши режалаштирилган.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилгани таъкидланди. Жумладан, болалар таълими бўйича бутунжаҳон конференцияси ўтказилди, Парижда Берунийнинг 1050 йиллиги кенг нишонланди ва буюк аллома номидаги халқаро мукофот таъсис этилган.

Шунингдек, Ўзбекистон ташаббуси билан ЮНЕСКОнинг учта муҳим резолюцияси қабул қилинди ҳамда мамлакатимизнинг бир қатор янги объектлари ва маданий қадриятлари ташкилотнинг махсус рўйхатларига киритилди.

Томонлар келгусида ҳамкорликни янада кенгайтириш, устувор йўналишларда янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Учрашув якунида Президент Шавкат Мирзиёев Одри Азуле хонимни таълим, фан ва маданият соҳаларидаги катта хизматлари, шунингдек, Ўзбекистон халқининг бой маданий меросини тарғиб этишга қўшган ҳиссаси учун "Дўстлик" ордени билан тақдирлади. 



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...