Ўзбекистон Президенти Ватан ҳимоячиларини байрам билан табриклади
Сиёсат

Ўзбекистон Президенти Ватан ҳимоячиларини байрам билан табриклади

39

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун, 14 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табригини йўллади.

Давлат раҳбари ўз нутқида ҳарбий хизматчиларни, фахрийларни ва барча ватандошларни ушбу сана билан қутлар экан, миллий армияни ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари ва келажакдаги вазифаларга тўхталиб ўтди.

Сўнгги йилларда "Ўзбекистон – 2030" стратегияси доирасида қўшинларнинг бошқарув ва таъминот тизими такомиллаштирилгани, замонавий ахборот технологиялари жорий этилаётгани таъкидланган.

Армияни замонавий қурол-яроғ, жумладан, сунъий интеллектга асосланган роботлаштирилган мажмуалар ва дронлар билан таъминлаш жараёни изчил давом эттирилиши маълум қилинган.

Ҳарбий хизматчиларнинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини ошириш, жанговар тайёргарлик усулларини замон талабларига мослаштириш устувор вазифа сифатида белгиланган.

Ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларини уй-жой билан таъминлаш, турмуш фаровонлигини юксалтиришга доир чора-тадбирлар кучайтирилиши қайд этилган.

Президент дунёдаги мураккаб геосиёсий вазият, турли минтақаларда кучайиб бораётган зиддиятлар ва янги авлод қуроллари пайдо бўлаётганига эътибор қаратди. Шундан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон армияси ҳар қандай таҳдидга қарши тура оладиган, юқори технологияли ва мобил куч бўлиб қолиши шартлигини таъкидлади.

Табрик якунида Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматчиларга мустаҳкам соғлиқ ва шарафли фаолиятларида муваффақиятлар тилаб, халқ ва армия бирдамлиги мамлакат барқарорлигининг асоси эканини қайд этди.

Batafsil.uz таҳририяти жамоаси ҳам барча ҳарбийларимизни, соҳа фахрийларини ва келажакдаги юрт посбонларини ушбу шарафли байрам билан табриклайди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...