Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон тарихида биринчи марта БМТнинг иқтисодий ва ижтимоий фаолиятни мувофиқлаштириш кенгаши таркибига киради
Сиёсат

Ўзбекистон тарихида биринчи марта БМТнинг иқтисодий ва ижтимоий фаолиятни мувофиқлаштириш кенгаши таркибига киради

47
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон биринчи марта БМТнинг иқтисодий ва ижтимоий кенгаши (ЭКОСОС) таркибига киради. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Яширин овоз бериш режимида бўлиб ўтган кенгаш сайловлари ўтган ҳафта Нью Йоркда ўтказилган. Уларнинг якунлари бўйича Ўзбекистон 2025 йилдан 2027 йилгача ташкилот аъзоси этиб сайланган.

"Мамлакатимизнинг БМТнинг ушбу асосий   органига сайланиши халқаро ҳамжамият томонидан кенг эътироф этилганлигидан далолат беради",- дейилмоқда хабарда.

ЭКОСОС БМТнинг иқтисодий ва ижтимоий фаолиятни мувофиқлаштириш учун масъул бўлган асосий органи саналади. У 54 давлат вакилларидан иборат.

Эслатиб ўтамизки, аввалроқ Ўзбекистон вакили биринчи марта БМТнинг инсон ҳуқуқлари қўмитаси аъзоси этиб сайланган эди. Шунингдек, республика ХМТ Маъмурий кенгаши аъзосининг ўринбосари сифатида сайланди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...