Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Кўксаройда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Финляндия Президенти Александр Стубб иштирокида расмий музокаралар бўлиб ўтди. Учрашув якунида умумий қиймати 1 миллиард еврони ташкил этувчи истиқболли қўшма лойиҳалар портфели шакллантирилди.
Томонлар савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни кенгайтириш, савдони молиялаштириш бўйича қўшма жамғарма тузиш имкониятларини кўриб чиқдилар. Финляндия иштирокидаги “Nordik” халқаро университети фаолияти ҳамда мактаб таълими дастурлари самарали амалга оширилаётгани қайд этилди.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Европа бозорларига экспорт қилиш учун сертификатлаш лабораториялари ташкил этиш ташаббуси қўллаб-қувватланди.
Музокараларда геология, энергетика, рақамлаштириш, сунъий интеллект, экология ва туризм соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, 2026 йилда Ҳукуматлараро комиссия йиғилишини ўтказишга келишилди.
Таълим, тиббиёт ва меҳнат миграцияси йўналишларида ҳам қўшма лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Президентлар минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Изоҳлар мавжуд емас