Узбекистан, Ташкент – ЯН Batafsil.uz. Ўзбекистон ва Россия Ўзбекистоннинг ЕОИИга киришидан келиб чиқиши мумкин бўлган имконият ва хатарларни таҳлил этиш бўйича ишчи гуруҳ тузишди. Batafsil.uz. мухбири хабар беришича, бу ҳақида Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко Тошкентда бўлиб ўтган брифингда маълум қилган.
“Ўзбекистон Президенти – нафақат буюк давлат ва сиёсат арбоби, балки жуда яхши иқтисодчи ҳамдир. Бугун биз мазкур мавзуга бир неча бор қайтганимизда, у интеграцион иқтисодий бирлашмаларда иштирок этиш- ҳозирги замон воқелиги ва талаби эканлигини яхши англаб турибди. Жаҳонда давлатларнинг ягона иқтисодий бирлашмалар сафида бўлиши борасида ҳатти-ҳаракатлар жараёни юз бермоқда. Унинг фикрича, Ўзбекистоннинг ҳам иштироки, хусусан Евроосиё иқтисодий Иттифоқига қўшилиши ниҳоятда муҳим саналади", –дея таъкидлади Матвиенко.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Президенти бундай муҳим қадамни қўйиш учун жиддий таҳлил зарур, деб ҳисобламоқда. Гап Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш шартлари, оқибатда Ўзбекистон иқтисодига зарар еттирмаслик, иш ўринлар сонини камайтирмаслик ва ҳоказолар ҳақида кетмоқда. Бу албатта онгли ва тўғри фикр, хатарлар ва имкониятларни сарҳисоб қилишдир, деб айтди Федерация Кенгаши раиси.
Матвиенконинг айтишича, “Шу ўринда президентлар томонидан ишчи гуруҳ тузишга келишилди. Россия томонидан мазкур ишчи гуруҳга Россия Бош вазирининг ўринбосари Антон Силуанов раҳбарлик қилади. Айтиш жоизки, бу ишчи гуруҳ келажакдаги имконият ва хатарларни баҳолаш, салбий оқибатларга йўл қйўмаслик бўйича жуда фаол иш олиб бормоқда”.
Шунингдек, унинг сўзларига қараганда, ташкилотга қабул қилишни ЕОИИнинг барча аъзо давлатлари ҳал қилади. Улар ҳам барча масалаларни ўлчаб кўришади. Чунки, қатор соҳа ва тармоқлар бўйича давлатлар ўртасида рақобат мавжуд.
"Йил якунига қадар изчил таҳлил ишлари якунланиши керак. Мен оптимистман. Шунинг учун ўйлайманки, Ўзбекистон ҳам манфаатдор бўлиб, у учун ҳам қулай шароитлар албатта топилади. Аммо, якуний сиёсий қарорни Ўзбекистон Президенти қабул қилади. Энг муҳими, кайфият ва истак бор. Бу борада бугун имзолаб, эртага интеграцион бирлашма аъзосига айландим, деб бўлмайди. Ҳақиқат шундаки, барча ижобий ва салбий томонларни ўлчаб кўриш талаб этилади. Бу давлат учун нима наф келтиришини тушунгандан сўнг якуний қарорни қабул қилиш керак. Мен бундай ёндошувни қўллаб-қувватлайман ва тушунаман", – деб якунлади Матвиенко.
Изоҳлар мавжуд емас