Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2021 йилдан бошлаб қурилаётган Янги Андижон шаҳрига Заҳириддин Муҳаммад Бобур номини беришни таклиф қилди. Давлатимиз раҳбари ушбу ташаббусни Андижон вилоятига ташрифи чоғида "Янги Ўзбекистон" боғидаги байрам тадбирида илгари сурди. Бу ҳақда Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.
Республика раҳбарининг сўзларига кўра, Бобур жаҳон тарихида нафақат кўча ва майдонлар, боғ ва хиёбонлар, балки бутун бир шаҳарга унинг номи берилишига лойиқ бўлган буюк шахсдир. Мирзиёев Бобурнинг илм-фан, маданият ва адабиётга қўшган ҳиссасини эътироф этиб, уни Темурийлар Ренессансининг муносиб давомчиси деб таърифлади.
Қурилаётган шаҳар Андижон туманидаги 4 минг гектар майдонни эгаллайди. 1 минг 700 та хонадонли 63 та кўп қаватли уй, 1 минг 600 ўринли мактаб, 420 ўринли боғча, поликлиника ва бошқа объектлар фойдаланишга топширилиб бўлди.
Лойиҳа доирасида 2 мингта кўп қаватли уйлар, яшил ҳудудлар ва хизмат кўрсатиш объектлари барпо этилади. Келгусида бу ерда 410 мингдан зиёд аҳоли яшаши мумкин.
Шу билан бирга, янги шаҳарда боғча, мактаб, университет, кутубхона, музей ва IT-паркни ўз ичига олган йирик таълим кластери барпо этиш режалаштирилган. Университет халқаро даражадаги спорт мажмуаси билан жиҳозланади.
Буюк аждодимиз номи билан аталувчи шаҳар янги туризм ва маданият маркази, илғор технологияларга эга "ақлли" шаҳар бўлади.
Изоҳлар мавжуд емас