Загрузка
Загрузка
Ўзбекистоннинг АҚШ билан инвестиция келишуви бўйича муҳокамаларга Шерзодхон Қудратхўжа фикр билдирди
Сиёсат

Ўзбекистоннинг АҚШ билан инвестиция келишуви бўйича муҳокамаларга Шерзодхон Қудратхўжа фикр билдирди

63
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистоннинг АҚШга 100 миллиард долларлик инвестиция киритиши ҳақидаги маълумотлардан сўнг ижтимоий тармоқларда АҚШ президенти Доналд Трампнинг "Ўзбекистонга миннатдорчилик" билдирган пости кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ўзбекистон Журналистика ва Оммавий Коммуникациялар Университет ректори, профессор, сиёсий фанлар доктори Шерзодхон Қудратхўжа мазкур муҳокамаларга ўз фикрини билдирди

Унинг таъкидлашича, Трампнинг баёноти кўпроқ АҚШ сайловчилари учун сиёсий PR характерига эга бўлиб, асосий эътибор миллиардлаб маблағларнинг ўзига эмас, балки Ўзбекистонда замонавий тоғ-кон, қайта ишлаш ва саноат лойиҳаларини ривожлантиришга оид келишувларга қаратилган.

Шерзодхон Қудратхўжанинг фикрича, бу келишувлар орқали мамлакатда юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш, янги иш ўринлари яратиш ва иқтисодий модернизацияни жадаллаштириш мумкин бўлади. Шунингдек, халқаро компаниялар технология, капитал ва корпоратив тажриба олиб кириб, Ўзбекистоннинг глобал бозорга интеграциясига хизмат қилади.

Профессор таъкидлаганидек, бундай ҳамкорлик рудани қазиб олиш ва қайта ишлаш жараёнларини илмий асосда ривожлантириш, мамлакат геология маълумотларини бойитиш ҳамда замонавий инфратузилмани яратиш имконини беради.

Шу билан бирга, у аҳолини иқтисодий жараёнларни муҳокама қилишда эмоцияга эмас, фактларга асосланишга чақирган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...