Амурск газни қайта ишлаш мажмуаси қурилишида вайронагарчилик қилган 11 нафар ўзбекистонликлик меҳнат мигрантларидан иккитаси ҳибсга олинган
Ҳодисалар

Амурск газни қайта ишлаш мажмуаси қурилишида вайронагарчилик қилган 11 нафар ўзбекистонликлик меҳнат мигрантларидан иккитаси ҳибсга олинган

598

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Амурск газни қайта ишлаш мажмуаси қурилишида вайронагарчилик қилган ўзбекистонлик икки нафар меҳнат мигрантларига нисбатан терговчининг илтимосига кўра, суд қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаган. Қолган тўққиз нафар  мигрантлар  масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақида  мухбиримиз хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамизки, 2020 йилнинг 13 июль куни Свободний шаҳрида (Россия) Амурск газни қайта ишлаш мажмуасидаги қурилиш майдончаси ҳудудида ўзбекистонлик ишчилар офис хоналари, магазин ва уяли телефон дўконларини вайрон қилишган.

Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Амурск вилояти бўйича тергов идоралари вайронагарчиликнинг  энг фаол иштирокчиларидан 11 нафарини қўлга олган. Улар Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 212-моддаси 2-қисми (оммавий тартибсизликларда иштирок этиш)  бўйича жиноят содир этганликда айбланмоқдалар.

 Қўмитанинг Тергов бошқармаси берган  маълумотга кўра, тергов гуруҳи пудратчи ташкилотнинг бузилган хоналари ва мажмуанинг турар-жой секторида жойлашган  савдо нуқталарини кўздан кечирган.

Шу билан бирга, бухгалтерия ҳужжатлари ўрганилган, иш берувчининг вакиллари иш ҳақини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби, иш ва дам олиш учун шароитларнинг яратиганлиги, ишчилар учун ижтимоий кафолатларнинг бажарилиши тўғрисида  сўроқ қилинган.

Терговда аниқланишича,  ишчиларга иш ҳаққи  ўз вақтида тўлаб  келинган. Бироқ, ишчилар пудратчи  ташкилот раҳбарияти билан меҳнат патентларини учун ким тўлаши кераклиги  бўйича келиша олмаганлар.

Тергов ва тезкор-қидирув тадбирлари ФХХ, ИИБ, Россия Гвардиясининг куч бўлинмалари кўмагида амалга оширилган.  Тартибсизликларда фаол иштирок этган шахслар аниқланган, жиноий иш бўйича тергов давом этмоқда.
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+