Загрузка
Загрузка
Андижонда икки нафар мактаб ходими техник спирт истеъмол қилиб вафот этди
Ҳодисалар

Андижонда икки нафар мактаб ходими техник спирт истеъмол қилиб вафот этди

31
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Андижонда 36-мактаб хўжалик мудири ва қоровули спиртли ичимлик истеъмол қилиб, вафот этди. Муассаса директори ва яна бир ходим оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Batafsil.uz мухбирига маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа 22 октябрь куни тунда содир бўлган. Ходимлар лабораторияда сақланган техник спиртни истеъмол қилган. Оқибатда улардан бири воқеа жойида, иккинчиси шифохонада вафот этган. Директор ва яна бир ходим оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, ҳодиса сабаблари ва ҳолатлари аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Самарқандда 2025 йил январь ойида бир кунда беш киши вафот этган эди. Уларнинг ҳаммаси ароқдан заҳарланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...