Загрузка
Загрузка
Ангрендаги даҳшатли қотиллик: келин қайнонасини ўлдириб, жасадини бўлаклаб ҳовлига кўмган
Ҳодисалар

Ангрендаги даҳшатли қотиллик: келин қайнонасини ўлдириб, жасадини бўлаклаб ҳовлига кўмган

46
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ангрен шаҳрида 2017 йилда бедарак йўқолган она ва ўғилнинг ортидан бошланган тергов ишлари натижаси эълон қилинди. Тергов маълумотларига кўра, аёл ўз қайнонаси ва турмуш ўртоғини ўлдириб, уларнинг жасадларини яшаб турган ҳовлисига кўмган. Ҳодиса оилавий можаро натижасида юз бергани аниқланган.

Воқеа қуйидагича бўлиб ўтган:

2017-йил 15-сентябрь куни Фуқаро Тураева Ангрен шаҳар Ички ишлар бошқармасига мурожаат қилган. У аризасида опаси Салимова Холида Абдураҳмоновна (1967-йилда туғилган) ва жияни Салимов Аббос Каримжонович (1991-йилда туғилган) Россиядан қайтган аммо бедарак йўқолганини билдиради.

Шундан сўнг, Ангрен шаҳар прокуратураси ва ички ишлар бошқармаси ҳамкорликда терговга қадар суриштирув ишлари бошланади. Тезкор гуруҳ йўқолганларни қариндошлари, дўстлари, қўшнилари билан суҳбатлар ўтказади. Шу жараёнда аниқланишича, Аббос 2014-йилда Юнусова Марғуба (1994-йилда туғилган) билан турмуш қурган, уларнинг бир нафар фарзанди бўлган. Аббос Россияда ёлланма ишчи сифатида ишлаган, онаси Холида ҳам кўп йиллар Москвада яшаб, камдан-кам ҳолларда Ўзбекистонга келган.

Суриштирув давомида Марғуба қўшнисига эри ва қайнонаси Россияга уни ташлаб кетганини айтгани очиқланади. Ўзи эса фарзандини онасига қолдириб, Россияга кетган. Бироқ чегара бўлимларидан олинган маълумотларга кўра, бедарак йўқолган икки фуқаро — Холида ва Аббос — Ўзбекистон ҳудудидан чиқмаганлиги аниқланган.

Орадан вақт ўтиб, Ҳакима Абдураҳмоновна яна қайта ариза билан мурожаат қилади. У тушида опасини уйида кўрганини ва руҳи безовта эканини айтади. Шу сабабли тергов гуруҳи Салимова Холиданинг яшаб келган уйида тинтув ўтказиш учун санкция олади.

Тинтув чоғида, аризачи иштирокида уйдан йўқолганларнинг паспортлари топилади. Хонадон ичидан эса бадбўй ҳид анқиб тургани сезилади. Тезкор гуруҳдаги кинолог ўзининг хизмат ити ёрдамида ҳовлида инсон жасадлари кўмилган жойни аниқлайди. Кейинги экспертиза хулосалари бу жасадлар ҳақиқатан ҳам йўқолган Холида ва Аббосга тегишли эканини тасдиқлайди.

Снимок экрана 2025-10-30 152452.png

Орадан маълум вақт ўтиб, узоқ муддат чет элда бўлган Марғуба Юнусова Ўзбекистонга қайтади. У дархол қўлга олинади. Унинг кўрсатмаси асосида жиноятнинг сабаблари ва тафсилотлари очилади.

Марғуба терговда қайнонаси билан доимий келишмовчиликда бўлганини, у келинлик пайтидан буён унга тинчлик бермаганини айтади. Ўша куни Аббос хотинига кўйлак олиб келган, аммо қайнонаси бунга жаҳли чиқиб, жанжал бошлаган. Қайнонасига гап қайтарган Марғубани Аббос уришади ва ҳатто мушт ҳам туширади.

Шу куни дўсти Нодир келиб, Аббосни икки кунга уйига ҳашар баҳонасида олиб кетади. Бу вақт орасида келин ва қайнона ярашиб олишига умид қилишган. Шундан сўнг ҳам қайнона тинчимаган. Жанжал ошхона томонга ҳам кўчади. Келин ўша пайтда хамир қоратаётган бўлган. Қайнона гапдан тўхтамай, ўғлига бошқа қиз олиб бериши, ундан тўйганлигини таъкидлайди. Бундан жаҳли чиққан келин асабий ҳолатда қўлидаги ошхона пичоғи билан қайнонасига зарба берган.

Снимок экрана 2025-10-30 152629.png

Воқеа содир бўлгач, Марғуба шошилиб қайнонасининг мурдасини йўқ қилишга уринади ва жасадни бўлаклаб, майдалайди, қисмларни ҳовлига кўмади.

Орадан икки кун ўтиб, эри Аббоси уйга қайтади. У онасини сўрайди, Марғуба ҳеч нарса бўлмагандек, онаси кўчага чиққанини айтади. Бироқ ўғил олма термоқчи бўлиб ерга эгилганда, онаси кўмилган жойдан рўмолни топади. Буни кўриб турган Марғуба, эрининг воқеани фаҳмлаганини сезиб, кетмон дастаси билан зарба беради. Бошига берилтан зарба ва бошқа тан жароҳатлар натижасида етказилиши натижасида Аббос жойида ҳалок бўлади.

Шундан сўнг, Марғуба эрининг жасадини гиламга ўраб, ҳовлига кўмади. Эртасига эса боласини онасининг уйига қолдириб, Россияга қочиб кетади. У воқеа кунларида ҳеч нарса бўлмагандек ўзини тутиб, қўшниларга манти тарқатади. Шу сабабли маҳалла орасида воқеа очиқлангач "у қайнонасининг гўштидан манти пишириб тарқатган" деган асоссиз миш-мишлар тарқалган.

Натижада, жиноят иши бўйича Марғуба Юнусовага Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми "а" банди ва бошқа тегишли моддаларга асосан айблов қўйилади. Тошкент вилоят суди ҳукмига биноан, унга 12 йил-у 3 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...