Ўзбекистон, Тошкент— Batafsil.uz. Қарши шаҳрида ҳайдовчилик гувоҳномасисиз мотоцикл ҳайдаган қиз танишлари билан тунда пойга уюштирди. Пойгачи қиз жорий йил июл ойида ҳам Тошкентда шундай пойга уюштириб, ЙҲХХ ходимларининг диққат марказига тушган эди.
Ҳодиса 13 октябрь куни шаҳар марказида содир бўлган. Мотоциклчи қиз Gentra ва Cobalt ҳайдовчилари билан бирга жамоат тартибини бузган, фуқароларнинг тинчлигига халақит берган ҳамда ЙҲХХ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаган.
Натижада, ҳамма иштирокчиларга нисбатан маъмурий баённома тузилиб, уларнинг транспорт воситалари жарима майдонига жойлаштирилган.
Суд қарорига кўра, қиз 3 суткага ҳибсга олинди ва 25 БҲМ (10,3 млн сўм) жарима тўлайди. Унинг танишларидан бири 5 суткага ҳибсга олинди ва бир йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

Изоҳлар мавжуд емас