Қашқадарёлик шифокорлар бемор ошқозонидан 1 килограмм соч толаларини олиб ташлади
Ҳодисалар

Қашқадарёлик шифокорлар бемор ошқозонидан 1 килограмм соч толаларини олиб ташлади

48

 Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қарши шаҳрида ўтказилган ноёб жарроҳлик амалиёти давомида 20 ёшли қизнинг ошқозонидан узунлиги 58 см бўлган улкан соч тўплами — трихобезоар чиқариб олинди

Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази жарроҳлари кам учрайдиган тиббий ҳолатни муваффақиятли якунлаганлар. Қарши туманида истиқомат қилувчи, 2005 йилда туғилган бемор қорнидаги кучли оғриқ, шиш ва кўнгил айниши шикоятлари билан мурожаат қилган. Текширувлар натижасида унинг ошқозонида вазни 1 килограмм 400 грамм, эни 7 см бўлган зич соч тўплами борлиги аниқланган.

photo_2026-01-22_12-40-31.jpg

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу ҳолат беморда иккинчи маротаба кузатилмоқда. Бир неча йил олдин ҳам у худди шундай ташхис билан операция қилинган эди. Тиббий хулосага кўра, бундай патология инсоннинг бир неча йил давомида мунтазам равишда ўз сочини ютиб юриши натижасида шаклланади.

Амалиёт олий тоифали шифокор М.Пардаев бошчилигидаги гуруҳ томонидан ўтказилган. Ҳозирда  беморнинг аҳволи барқарор ва шифокорлар назоратида.

Такрорий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида беморга нафақат жарроҳ ва гастроэнтеролог, балки руҳий саломатликни тиклаш учун психиатр кўриги ҳам тайинланган.

Маълумот учун, ушбу тиббиёт муассасаси амалиётида бу каби ҳолат учинчи бор қайд этилмоқда, бироқ айнан қиздаги ҳолат трихобезоар (соч тўплами) кўринишидаги энг йирик миқдор сифатида баҳоланган.

Аввалроқ Самарқанд вилояти Паяриқ тумани тиббиёт бирлашмасида ақлга сиғмайдиган ҳодиса юз берганди: шифохонага "қабзият" шикояти билан келган келинчак, муолажахонада туғиб, чақалоғини челак ичига ташлаб кетган эди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...