Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистоннинг Қатардаги элчихонаси Доҳа шаҳрида содир бўлган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этган 11 ёшли ҳамюртимизнинг оиласига амалий ёрдам кўрсатди. Хабарларга кўра, Тошкент шаҳрида туғилган вояга етмаган болакай Қатардаги сафари давомида бошқарувни йўқотган автомобиль иштирокидаги авария туфайли ҳаётдан кўз юмган.
Автотранспорт воситаси бошқарувини йўқотиши натижасида бола бош қисмидан оғир тан жароҳати олган ва воқеа жойида вафот этган.
Доҳадаги Ўзбекистон элчихонаси Қатарнинг тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда барча ташкилий ва ҳуқуқий масалаларни тезкорлик билан ҳал этган.
Минтақадаги транспорт-логистика чекловлари ҳамда оиланинг розилиги инобатга олиниб, марҳум барча миллий ва диний анъаналарга мувофиқ Қатар давлатида дафн этилган.
Элчихона марҳумнинг яқинларига зарур бўлган барча консуллик ва ҳуқуқий ёрдамларни кўрсатишда давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 7 декабрь куни Қозоғистон Республикасининг Актобе вилоятида "Пермь-Тошкент" йўналишида ҳаракатланган Yutong русумли йўловчи автобуси йўл-транспорт ҳодисасига учраган. Ҳодиса оқибатида жами 5 киши, жумладан 2 нафари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган эди.

Изоҳлар мавжуд емас