Загрузка
Загрузка
Беш нафар ўзбекистонлик Россияда 15 ёшли қизни  гуруҳ бўлиб зўрлашда айбланмоқда
Ҳодисалар

Беш нафар ўзбекистонлик Россияда 15 ёшли қизни гуруҳ бўлиб зўрлашда айбланмоқда

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Чита шаҳрида беш нафар ўзбекистонлик вояга етмаган болани зўрлашда айбланиб ҳибсга олинган.

Бу ҳақда Россия нашрларидан бири хабар бермоқда.

Ҳодиса Чита шаҳридаги Аэропорт посёлкасида содир бўлган. Таъкидланишича, 15 ёшли жабрланувчи қиз футбол машғулотидан уйига қайтаётган бўлган. Зўравонлар мактаб ўқувчисини кузатиб, унга ҳужум қилиб, номусига тегишган. Жиноятдан кейин хорижликлар қочиб кетишган.

Икки киши жиноятдан бир неча соат ўтгач Чита шаҳрида ҳибсга олинган. Кейинчалик яна учта гумонланувчи Бурятияга қочишга уринганида ҳибсга олинган. Эркакларнинг энг каттаси 53 ёшда, энг кичиги эса 22 ёшда. Бугунги кунда жабрланувчининг ҳолати тўғрисида маълумот йўқ.

Ҳибсга олинганларга нисбатан Россия Жиноят кодексининг 131-моддаси 3-қисмининг "а" банди (вояга етмаганни зўрлаш) бўйича жиноий иш қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...