Загрузка
Загрузка
Бухоро вилоятида катта ёнғин юзага келган. Бунинг сабаби  сифатида газ қувуридаги авария кўрсатилган
Ҳодисалар

Бухоро вилоятида катта ёнғин юзага келган. Бунинг сабаби сифатида газ қувуридаги авария кўрсатилган

50
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бугун Бухоро вилоятида катта ёнғин содир бўлган. Алангани акс этган кўплаб видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вазиятни изоҳлаган.

Айтилишича, авария Бухоро-Урал магистрал газ қувурининг ер ости участкасида содир бўлган. Воқеа соат 11:26да Ромитан туманидаги "Қизилработ" маҳалласидан 40 километр узоқликда юз берган.

Тезкор чора-тадбирлар натижасида газ сизиши тўхтатилган. Воқеа жойига вилоят ва туман ФВБ бошлиқлари етиб борган. Ҳодисани бартараф этиш билан битта ёнғин-қутқарув гуруҳи шуғулланган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...