Загрузка
Загрузка
Бухоро вилоятида янги туғилган қизини сотмоқчи бўлган эр-хотин судланган
Ҳодисалар

Бухоро вилоятида янги туғилган қизини сотмоқчи бўлган эр-хотин судланган

24
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бухоро вилоятида ёш эр-хотин янги туғилган қизини сотишга урингани учун жазоланган. Олинган пул эвазига эр-хотин бизнес очишни режалаштиришган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Суд қарорига кўра, 24 ёшли эркак ва 23 ёшли аёл янги туғилган қизини ўзларига таниш бўлган фарзандсиз кишиларга сотишга қарор қилишган. Улар ўз фарзандларини 7 минг долларга баҳолашган. Бу пулга ёш ота сартарошхона очишни режалаштирган.

Боланинг харидорлари ушбу вазиятнинг ноқонунийлигини англаб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишган. Эр-хотин олинган пулнинг ҳақиқийлигини текшириш учун банкка боришганида, у ерда ушланган.

Судда эр-хотин айбни тўлиқ тан олишган. Харидорларга жазо берилмаган, суд уларга пулни қайтариб беришни буюрган. Чақалоқ болалар уйига жойлаштирилган.

Қизнинг онаси ва отаси Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) бўйича мос равишда беш ва беш ярим йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Эслатиб ўтамизки, Навоий вилоятида бир аёл ўз фарзандини 10 миллион сўмга сотмоқчи бўлган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...