Загрузка
Загрузка
Бухорода нуфузли ташкилот раҳбари номидан пул ундирган фирибгар қўлга олинди
Ҳодисалар

Бухорода нуфузли ташкилот раҳбари номидан пул ундирган фирибгар қўлга олинди

44
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бухоро вилоятидаги нуфузли ташкилот раҳбари номидан сохта Telegram аккаунти очиб, бошқа раҳбарларни алдаган 43 ёшли шахс ички ишлар органлари томонидан ушланди.

Олот туманида туғилган, муқаддам бир неча бор судланган фуқаро интернетдан маълум бир мансабдор шахснинг суратларини юклаб олиб, сохта профил яратган. У ушбу аккаунт орқали турли ташкилот раҳбарларига "хизмат топшириғи" мазмунида хабарлар йўллаган ва масалани тез ҳал қилиш учун банк картасига пул ўтказишни сўраган. "Раҳбар"нинг гапларига ишонган жабрланувчилардан бири фирибгарнинг картасига 8 миллион сўм ўтказиб берган.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси томонидан ўтказилган суриштирувлар натижасида гумонланувчининг шахси тез фурсатда аниқланган.

Гумонланувчи пулларни олиши билан барча ёзишмаларни ва Telegram аккаунтини ўчириб юборган бўлса-да, замонавий қидирув усуллари ёрдамида уни Когон туманидан топиб келишган.

Тўрт фарзанд ва бир набиранинг бобоси бўлган гумонланувчи ўз қилмишига иқрор бўлиб, ижтимоий тармоқдаги маълумотларни ўчириб юбориш жазодан қутулиб қолишга ёрдам бермаслигини тан олди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "г" банди (Ахборот тизимидан фойдаланиб содир этилган фирибгарлик) билан иш қўзғатилган.

Ушбу модда билан айбдор деб топилган шахс базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваридан 400 бараваригача жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Аввалроқ, Тошкент вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари фуқароларни алдаш учун сохта гуруҳлар ва ижтимоий тармоқ каналларини яратишда гумон қилинган бир нечта шахсни ҳибсга олган эди . Жиноятчилар ўз ресурсларидан мавжуд бўлмаган товарларни сотиш учун фойдаланганлар ва расмий давлат идоралари ниқоби остида ҳаракат қилишган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...