Загрузка
Загрузка
Чегарада мамлакатга сифатсиз ҳинд дори-дармонларини олиб кирган контрабандачилар туннели топилган
Ҳодисалар

Чегарада мамлакатга сифатсиз ҳинд дори-дармонларини олиб кирган контрабандачилар туннели топилган

56
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида контрабанда маҳсулотлари олиб ўтилган уч юз метрлик туннел топилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган бир миллиард сўмлик дори-дармонларни мусодара қилишган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Туннел вентиляция ва ёритиш тизими билан жиҳозланган, контрабандачилар юкларни ташиш учун аравачалар ва арқонлардан фойдаланганлар. Контрабандачилар ноқонуний равишда Ҳиндистондан Ўзбекистонга Қозоғистон орқали транзит орқали кафолатланмаган сифатли дори воситаларининг йирик партияларини олиб келишган.

Тезкор тадбир давомида ҳуқуқ – тартибот идоралари ходимлари Деҳли – Тошкент-Олмаота рейсида олиб келинган, сўнгра туннел орқали Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Сариағаш туманидан Тошкент вилояти Тошкент туманига етказилган дори-дармонлар партиясини мусодара қилишган.

Жиноий гуруҳ аъзоларидан Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган 107 номдаги 17 мингдан ортиқ дорилар – албумин, ремдесивир, меропенем ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Айни пайтда гумон қилинувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган, қамоққа олиш шаклида эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамизки, яқинда Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида ер ости туннел топилган бўлиб, у орқали одамлар ва контрабанда товарлари ноқонуний равишда Ўзбекистонга олиб ўтилгна.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...