Загрузка
Загрузка
Эгасига қайтариб бермаслик учун тўтиқушнинг бошини узиб ташлаган  эркак 2.3 миллион сўмга жаримага тортилди холос
Ҳодисалар

Эгасига қайтариб бермаслик учун тўтиқушнинг бошини узиб ташлаган эркак 2.3 миллион сўмга жаримага тортилди холос

1314
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Андижонда даҳшатли воқеа юз берган. Эгасига қайтариб бермаслик учун эркак тўтиқушнинг бошини узиб ташлаган. Суд қарорига кўра, унга нисбатан бор-йўғи БҲМнинг 7 баравари (2.3 миллион сўм) миқдорида жарима тайинланган. Бу ҳақда Ҳайвонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи “Меҳр ва оқибат” жамияти маълумотларига асосланиб, музбиримиз хабар бермоқда.

31 май куни Андижон вилоятида яшовчи аёл call-марказга мурожаат қилган. Аёл бир неча кун олдин тўтиқуш иучиб кетганини билдирган. У эълон берган ва унинг тўтиқуши уйи яқинидаги уй ҳайвонлари дўконида топилган.

Сотувчи уни ушлаганини тан олган, лекин мукофотдан воз кечган ва катта миқдорда пул талаб қилган. Аёл бунга рози бўлмагач, сотувчи тўтиқушни қафасдан чиқариб, бошини узиб ташлаган.

Тўтиқуш эгаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ариза ёзган, иш судга топширилган. Мажлисда сотувчи суддан унга жарима солмасликни сўраган, чунки "қандайдир қушнинг ўлими бунга арзимас экан ".

Бугун, 8 июнь куни суд қарор чиқарган: уй ҳайвонлари дўкони сотувчисига атиги БҲМнинг 7 баравари миқдорида жарима солинган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+